«кенгаш раиси мақомини бекор қилиш» тегли мақолалар


«Кенгаш раиси ҳокимдан кучли бўлиши керак». Боёвут тумани ҳокими кенгаш раислигини депутатларга топширди
8 феврал 2022, 09:38

«Кенгаш раиси ҳокимдан кучли бўлиши керак». Боёвут тумани ҳокими кенгаш раислигини депутатларга топширди

Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида тажриба тариқасида ҳокимнинг халқ депутатлари кенгаши раиси мақоми бекор қилинмоқда. «30 та депутат ичидан кенгаш раиси сайланади. У мени бошқарадида энди… Бир умрлик орзуйим шу», — деди Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова. Унинг сўзларига кўра, доимий ишловчи депутат ва сенаторлар фаолият йўлга қўйилади, уларга ойлик маош тўланади. Энди ҳоким ўзига эмас, балки кенгаш олдида ҳисобот беради.

13 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 январ 2022, 22:00

13 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Александр Лукашенконинг сўзларига жавоб қайтарган Шавкат Мирзиёев, Мудофаани бошқариш миллий маркази очилгани, қурол ёрдамида тўхтатилган Malibu бўйича қўшимча маълумот, пойтахтда портлатилган «ўт ўчиргич» бўйича 13 кишига қўйилган айблов, Марокаш шартномасига қўшилган Ўзбекистон, ҳокимларнинг кенгаш раиси мақоми бекор қилинмаганига изоҳ берган Сенат ва бошқа хабарлар «Газета.uz» нинг 13 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

11 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 январ 2022, 22:00

11 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкент-Чиноз автомобиль йўли ва пойтахтдаги Темур Малик кўчаси таъмирланиши, иккинчи марта суиқасд уюштирилган Юнусубоддаги дарахтлар, Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчилар рўйхати тузилгани, ҚҚС имтиёзлари 4 ойга узайтириладиган озиқ-овқатлар, Тошкентда Cobalt юкхонасидан топилган андижонлик таксичининг жасади, ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилиши, жаримага эса қўпол қоидабузарлар тортилиши — «Газета.uz» нинг 11 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг